Live
3
Ўзбек

Умарали Раҳмоналиев: «Барчасини сониялардаги кечикишлар ҳал қилди. Тажриба олдик»

Футбол
11 сентябр, 01:21
    10+
ЕЧЛда ўйнаган 7-ўзбекистонлик футболчи «МЮ»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Умарали Раҳмоналиев: «Барчасини сониялардаги кечикишлар ҳал қилди. Тажриба олдик»
Foto: Sabah FC
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 4 : 0 Сабах Сабах

«Сабаҳ»нинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (0:4) билан ўйиндан сўнг журналист Александр Шмурновга фикрларини билдирди.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли футболчи ва унинг жамоаси учун ушбу баҳс энг нуфузли еврокубокдаги дебют бўлди.

«Ўйин томонлама ташкилий жиҳатдан ёмон кўринмадик. Яхши темп бўлди. Барчасини сониялар ҳал қилди. Ўтказиб юборилган голларни таҳлил қилсак, қаердадир сонияларга кечикдик ва рақиб ҳам ўз маҳоратини кўрсатди.

ЕЧЛда ўйнаган 7-ўзбекистонлик эканим? Ҳа, буни ўйингача айтишди. Ўзбек футболидаги ўсишни кўрсатишга ва жамоам яхши натижага эришиши учун боримни беришга ҳаракат қилдим. Аммо йирик ҳисобда ютқаздик. Бу —футбол. Тажриба олдик. Шундай ўйинлар орқали ўрганамиз ва келажакда кучли рақибларга ҳам муносиб қаршилик кўрсатамиз»,
— дейди Раҳмоналиев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Сабах Сабах
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар