Аргентиналик ҳимоячи Лисандро Мартинес «Манчестер Юнайтед»да яна бир неча йил қолиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
«Қизил иблислар» раҳбарияти Мартинеснинг шартномасидаги уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси шу мавсум якунида тугайди.
Бундан ташқари, агар Мартинес ўз формасини сақлаб, юқори даражадаги ўйинини давом эттирса, «Манчестер Юнайтед» унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр бўлади.
Маълумот ўрнида, 28 ёшли ҳимоячи бу мавсумда АПЛнинг икки учрашувида майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар қайд этмади. Аввалроқ тиззасидаги оғир жароҳатдан сўнг Лисандронинг «Манчестер Юнайтед» умумий машғулотларига қайтгани маълум қилинганди.