Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ХХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди.
Унга кўра, қуйидаги спортчилар бўлажак мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:
Эркаклар:
-65 кг: Адҳамжон Эргашев;
-75 кг: Диёрбек Рўзметов;
-85 кг: Ҳасанбой Бардиев;
-95 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров;
-110 кг: Акбар Жўраев.
Аёллар:
-53 кг: Нигора Абдуллаева.
Аввалроқ оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик спортчилар Тошкентдаги «Олимпия шаҳарчаси» мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини 51 медал билан якунлагани маълум қилинганди.

Фото: МОҚ