«Олимпия шаҳарчаси» мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида йигитлар ўртасида энг оғир вазн тоифасида медаллар ўйналди. Унда ёшлар ўртасида +110 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Омадилло Олимов силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишларда олтин медалларга эгалик қилди.
Шу тариқа 8 кун давом этган беллашувларда ўзбекистонлик ёш атлетлар қуйидагича медалларни қўлга киритишди:
Ёшлар тоифасида:
7 та олтин 🥇
10 та кумуш🥈
6 та бронза 🥉
Жами: 23 та
Ўсмирлар тоифасида:
6 та олтин 🥇
8 та кумуш 🥈
14 та бронза 🥉
Жами: 28 та
Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги 4 йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди:
— Ёшлар тоифасидаги умумий очколар жамғариш;
— Ёш қизлар тоифасидаги очколар жамғариш;
— Ўсмирлар тоифасидаги умумий очколар жамғариш;
— Ўсмир йигитлар тоифасидаги очколар жамғариш.
Оғир атлетика. Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини 51 та медал билан якунлашди
Бошқа спортлар
16 август, 12:55
Мезбонлар 4 йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Foto: Olympic uz