«Барселона» яримҳимоячиси Марк Бернал клуб билан шартномасини узайтиришга яқин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчининг янги шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Берналнинг амалдаги келишуви эса 2029 йилгача мўлжалланган.
«Барселона» академияси тарбияланувчиси ўтган мавсум барча турнирларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Тransfermarkt маълумотларига кўра, Берналнинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.