«Барселона» Родри трансферини яқин кунларда якунлашни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда Cadena CER хабар берди.
Манбага кўра, томонлар трансфер бўйича якуний келишувга яқинлашган. «Барселона» «Манчестер Сити» билан аввалги икки музокара муваффақиятсиз якунланганидан сўнг таклифини оширган.
30 ёшли испаниялик яримҳимоячининг ўзи «Барселона»га ўтишга қатъий қарор қилган. Футболчининг позицияси ҳам музокараларнинг олдинга силжишига ёрдам бермоқда.
Келишувни якшанба ёки душанба куни якунлаш кутилмоқда. «Барселона» Родри 19 август куни бўлиб ўтадиган Жоан Гампер кубоги баҳсида янги жамоаси сафида бўлишига умид қилмоқда.