Live
6
Ўзбек

Артета: «АПЛда ажойиб мураббийлар жуда кўп»

Футбол
16 август, 08:24
«Арсенал» бош мураббийи янги мавсумдаги рақобат жамоани янада кучлироқ қилишига ишонмоқда.
Артета: «АПЛда ажойиб мураббийлар жуда кўп»
Foto: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия Премер-лигасидаги янги мураббийлар, жумладан «Манчестер Сити» устози Энцо Мареска билан рақобат жамоасининг ривожланишига ёрдам беришини таъкидлади.

«Рақобат нафақат Мареска, балки бошқа мураббийлар ва лигага келган янги, жуда кучли мутахассислар билан ҳам бўлади. Биз бу лигада ажойиб мураббийлар жуда кўп эканини биламиз. Ҳар ҳафта уларга қарши баҳсларга тайёргарлик кўриш осон эмас.

Бу, шубҳасиз, бизнинг ва менинг шахсий савиямизни оширади. Биз янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир клубнинг ўзига хос кучли жиҳатлари бор: кимдадир сўнгги 10 йилдаги кўплаб ғалабалар, бошқасида кучли таркиб, яна бирида эса катта молиявий инвестициялар устунлик беради.

Биз ҳам ўз кучли томонларимизни биламиз. Улар сўнгги 4-5 йил давомида барқарор намойиш этиб келаётган ўйинимиз билан боғлиқ.

Шу билан бирга, биз янада яхшироқ бўлишимиз мумкин. Айнан шунга эътибор қаратмоқдамиз — барқарорликни сақлаб қолиш. Сиз буни барқарорлик деб атадингиз, аммо мен шунчаки барқарор бўлишни истамайман. Мен ривожланишни, яхшироқ ва янада амбицияли бўлишни хоҳлайман. Биз айнан шунга интилмоқдамиз», — деди Артета ESPN нашрига.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Суперкубоги Англия Суперкубоги
Бугунги янгиликлар