Лондоннинг «Арсенал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Бен Уайт трансфер ойнаси ёпилишидан аввал клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди Football Insider.
28 ёшли футболчига АПЛнинг бошқа бир жамоаси «Эвертон» даъвогарлик қилмоқда.
Манба маълумотларига кўра, агар «тўпотарлар» «Астон Вилла»дан Эзри Консани сотиб олса, ливерпулликлар Уайт учун таклиф юборишга тайёр.
Маълумот учун, Бен Уайтнинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Футболчининг ўзи «Эвертон»га ўтишга тайёр - у мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушишни истайди, Микел Артета жамоасида эса бу деярли имконсиз.
Transfermarkt портали англиялик футболчининг актуал трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.