Live
9
Ўзбек

Каррагер «Арсенал» футболчиси ҳақида: «У билан хайрлашишларига ишонмайман»

Футбол
16 август, 11:41
Собиқ ҳимоячи Лондон клубига Люис-Скеллини сотмаслик кераклигини айтди.
Каррагер «Арсенал» футболчиси ҳақида: «У билан хайрлашишларига ишонмайман»
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Арсенал» Майлс Люис-Скелли билан хайрлашмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

19 ёшли футболчи чап қанот ҳимоячиси ва яримҳимоячи сифатида ўйнай олади. Аввалроқ у «Арсенал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

«Мен «Арсенал» у билан хайрлашиш ҳақида ҳатто ўйлаб кўришига ҳам ишонмайман. Унинг салоҳияти ниҳоятда юқори — унинг шу ёшида нималарга эришганига қарашнинг ўзи кифоя. Фақат чинакамига алоҳида иқтидор эгаси бўлган футболчигина бундай ёшда шу даражада ўйнай олади», — деди Каррагер Тhe Overlap подкастида.

Маълумот учун, Люис-Скеллининг «Арсенал» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Тransfermarkt унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар