Нидерландиялик собиқ мутахассис Дик Адвокат Кюрасао миллий жамоаси билан шартномасини узайтирди. 78 ёшли мутахассис билан янги келишув тузилгани ҳақида Кюрасао футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Янги шартнома 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Қайд этиш лозим, Адвокат Кюрасао миллий жамоасини 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Нидерландиялик мутахассис қўл остида Кюрасао илк бор тарихда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўтган ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кюрасао E гуруҳида Германия, Кот-д’Ивуар ва Эквадор билан рақобатлашди ва якунда жамоа гуруҳда 4-ўринни эгаллади.
Аввалроқ Дик Адвокат жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта мураббийга айлангани маълум қилинганди.