«ПСЖ» Чемпионлар Лигаси доирасидаги Братиславанинг «Слован» жамоасини 6:1 ҳисобида тор-мор этди.
Учрашув давомида «ПСЖ» футболчилари рақиб дарвозаси томон 35 марта зарба берди. Бу Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасида батафсил статистика юритила бошланганидан буён парижликлар учун Чемпионлар Лигасидаги бир ўйиндаги зарбалар бўйича янги рекорд бўлди.
«ПСЖ» футболчилари аввал ҳеч қачон Чемпионлар Лигасининг бир ўйинида рақиб дарвозаси томон бунчалик кўп зарба бермаган.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа турнирдаги кейинги учрашувини «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади