«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, футболчига Англия Премер-лигасининг «Тоттенҳэм», «Астон Вилла» ва «Нюкасл» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Гарсия «ПСЖ», «Рома», «Интер» ва «Комо» клублари эътиборида.
«Барселона» 25 ёшли ҳимоячини сотишни истамаяпти. Бироқ клубга 50-55 миллион евро атрофида таклиф келиб тушса, музокараларга киришишга тайёр.
Гарсия ушбу мавсумда Испания чемпионатининг учта баҳсида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.