Бугун
27
Ўзбек

Беллингҳэм «Реал»нинг «Интер»га қарши баҳсидаги муаммосини айтди

Футбол
9 сентябр, 00:30
    5+
Мадридликлар ғалаба қозонганига қарамай, яримҳимоячи рақибга жуда кўп вазият яратишга имкон берилганини таъкидлади.
Беллингҳэм «Реал»нинг «Интер»га қарши баҳсидаги муаммосини айтди
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Интер М Интер М

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Чемпионлар лигасининг 1-турида «Интер» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани таҳлил қилди.

«Биз «Интер»га жуда кўп вазият яратишга имкон бердик. Шундай бўлса-да, менимча, умуман олганда, яхши ўйнадик. Бу мураббийнинг хизматидир.

Иккала голимиз ҳам юқори прессинг натижасида урилди. Балки аввалроқ бу борада унчалик яхши эмасдик. Кўплаб ижобий жиҳатларни қайд этиш мумкин, аммо барибир оғизда аччиқ таъм қолди», — деди Беллингҳэм. Унинг сўзларини Маdrid Zonе келтирган.

«Реал» навбатдаги баҳсини 12 сентябр куни Ла Лигада «Райо Валекано»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар