Бугун
50
Ўзбек

«Интер» «Реал»га қарши баҳсда Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Футбол
9 сентябр, 02:30
Милан клуби мағлубиятга учраганига қарамай, тўп узатишлар аниқлиги бўйича юқори натижа қайд этди.
«Интер» «Реал»га қарши баҳсда Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Интер М Интер М

«Интер» Чемпионлар лигасининг 1-турида «Реал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, миланликлар баҳс давомида юқори фаоллик кўрсатди.

Милан клуби футболчилари тўп узатишларнинг 94 фоизини аниқ амалга оширди. Бу Чемпионлар лигасида 2003/04 йилги мавсумдан бошлаб батафсил статистика юритила бошлаганидан бери «Реал»га қарши ўйнаган жамоалар орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

«Интер» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги баҳсини октабр ойида Белгиянинг «Брюгге» клубига қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар