Бугун
50
Ўзбек

Гирас­си «Боруссия Д»нинг EЧЛдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлди

Футбол
9 сентябр, 01:30
Гвинеялик ҳужумчи «Вилярреал»га қарши баҳсда дубл қайд этиб, клуб тарихидаги муҳим натижага эришди.
Гирас­си «Боруссия Д»нинг EЧЛдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлди
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Боруссия Д Боруссия Д 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирас­си Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Вилярреал»га қарши баҳсда дубл қайд этди. Дортмундликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гирас­си баҳс якунида уч бор тўпни дарвозага йўллади, бироқ голлардан бири ўз дарвозасига киритилди. Шу тариқа, унинг «Боруссия» сафида Чемпионлар лигасидаги голлари сони 19 тага етди. Сқуаwка хабарига кўра, ҳужумчи ушбу кўрсаткич бўйича Роберт Левандовскини ортда қолдирди. Полшалик футболчи дортмундликлар сафида турнирда 17 та гол урган.

«Боруссия»нинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари эса Марко Ройс бўлиб қолмоқда. Унинг ҳисобида 24 та гол бор.

Маълумот учун, Гирас­си «Боруссия» сафига 2024-йил ўрталарида «Штутгарт»дан келиб қўшилган. «Вилярреал»га қарши баҳс гвинеялик футболчи учун дортмундликлар сафидаги 100-баҳси бўлди. У ушбу ўйинларда 64 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Вильярреал Вильярреал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар