«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигасида 59 та гол уриб, турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Томас Мюллерни ортда қолдирди.
26 ёшли футболчи «Порту»га қарши баҳсда дубл қайд этди. Ҳоланд Чемпионлар лигасидаги 59 та баҳсда 59 та гол урган. Томас Мюллер ҳисобида эса 57 та гол мавжуд.
Ҳоланд ҳозирда мусобақанинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида еттинчи ўринда бормоқда. Олтинчи поғонада 99 та баҳсда 71 та гол урган Килиан Мбаппе жойлашган. Рўйхатни эса 140 та гол билан Криштиану Роналду бошқармоқда.
Кейинги турда «Манчестер Сити» 14 октябр куни «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.