«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Порту» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Энцо Маресканинг талаблари ҳақида гапирди.
«Биз ўрганишимиз керак. Энцо биздан кўп нарсани талаб қилади, биз ҳам бир-биримиздан шунча нарсани талаб қилишимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз зарур, чунки «Манчестер Сити»да совринларни қўлга киритиш керак. Клубда биздан айнан шуни кутишади.
Умид қиламанки, у хурсанд. Биз сафарда қийин баҳсда ғалаба қозондик. Стадиондаги муҳитга қаранг — баъзи пайтларда у шунчаки ақл бовар қилмас даражада эди. Умид қиламанки, у бундан мамнун», — дея Ҳоланднинг сўзларини УEФА расмий сайти келтирмоқда.
26 ёшли норвегиялик ҳужумчи «Порту»га қарши баҳсда дубл қайд этди. «Манчестер Сити» сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.