«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ўйин амалиёти ҳақида гапирди.
26 ёшли футболчи ушбу мавсум 4 та ўйинда 3 та гол урди. Тўрт ўйиннинг барчасида норвегиялик ҳужумчи баҳсни асосий таркибда бошлади, бироқ «шаҳарликлар» устозининг айтишича, бутун мавсум давомида шундай бўлиб қолмайди.
«Биз Эрлингни ҳимоя қилишимиз зарур, сабаби мавсум жуда узоқ давом этади. Баъзи ўйинларда унга дам олиш имкониятини яратиб беришимиз керак бўлади», – дея Мареска сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline нашри.
Эслатиб ўтамиз, шанба, 5 сентябр куни Ҳоланднинг голи манчестерликларга «Ковентри» устидан ғалаба (1:0) келтирди.
Маълумот учун, сешанба куни тунда инглиз гранди УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич 1-тури доирасида сафарда «Порту» билан баҳс олиб боради.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади