Бугун
22
Ўзбек

Расман: «Фиорентина» Фабио Гроссо билан хайрлашди

Футбол
7 сентябр, 02:02
    5
Навбатдаги мағлубият клуб раҳбариятининг «сабр косасини тўлдирди».
Расман: «Фиорентина» Фабио Гроссо билан хайрлашди
Фото: Gettyimages

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.

Италия миллий жамоаси собиқ футболчиси, жаҳон чемпиони Фабио Гроссо «Фиорентина» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. А Серия 3-тури доирасида клуб мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлган бўлса ҳам, якунда «Торино»га имкониятни бой бериб қўйди — 1:2.

Натижада, клуб раҳбарияти ўтган мавсум «Сассуоло»даги самарали фаолиятидан кейин катта умидлар билан жамоага олиб келинган Гроссо билан хайрлашишга қарор қилди.

Маълумот учун, «Фиорентина» 20-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоани жадвалнинг қуйи қисмидаги «қўшниси» «Венеция» билан баҳс кутиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фиорентина Фиорентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар