Live
2
Ўзбек

Хитойдаги U20 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Футбол
7 сентябр, 05:54
    1
Осиё кубоги 2027 йилнинг 24 мартдан 1 апрелига қадар Хитойда ўтказилади.
Хитойдаги U20 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Фото: Getty Images

2027 йил Хитойда ўтказиладиган U 20 Осиё кубогининг финал босқичида иштирок этадиган барча 16 та жамоа номи маълум бўлди.

Ўзбекистон U 20 жамоаси B гуруҳида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, биринчи ўрин билан тўғридан-тўғри Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари сўнгги турда Сурияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, гуруҳ ғолиблари сифатида Жанубий Корея, Ўзбекистон, КХДР, Тожикистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Япония ва Индонезия финал босқичига чиқди. Мезбон Хитой эса мусобақада тўғридан-тўғри иштирок этади. Гуруҳда иккинчи ўринни олган Ливан, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Ўмон, Таиланд ва Малайзия ҳам йўлланмага эга бўлди.

Маълумот учун, Осиё кубоги 2027 йилнинг 24 мартдан 1 апрелига қадар Хитойда ўтказилади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар