Live
2
Ўзбек

Чемпионлар лигаси ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Футбол
7 сентябр, 06:50
Непалдаги кучли кўчки ва сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,3 минг кишидан ошди.
Чемпионлар лигаси ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади
Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар лигасининг 1-турининг барча ўйинлари олдидан Непалдаги вайронкор сув тошқини қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилинади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

«Бутун Европа футбол оиласи бу ҳафтаги ўйинлар олдидан бирлашиб, Непал халқига чуқур ҳамдардлигимизни ва қўллаб-қувватловимизни билдирмоқда. Ушбу фожиа ва унинг оқибатларидан тикланишда давом этаётган Непал халқига куч ва матонат тилаймиз», — деди УЕФА президенти Александер Чеферин.

Ҳар бир учрашув олдидан майдонда «Непал, сен ёлғиз эмассан» деган ёзув туширилган баннер ёйилади.

Маълумот учун, Непалдаги кучли кўчки ва сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,3 минг кишидан ошди.

Бугунги янгиликлар