Бугун
22
Ўзбек

Аморим: «Биз ғалабага муносиб эмасдик, аниқроғи, «Ювентус» мағлубиятга лойиқ эмас эди»

Футбол
7 сентябр, 04:18
    3
Миланликлар устози А Серия 3-тури доирасидаги «Ювентус» билан дурангдан кейин фикрларини билдириб ўтди.
Аморим: «Биз ғалабага муносиб эмасдик, аниқроғи, «Ювентус» мағлубиятга лойиқ эмас эди»
Фото: Gettyimages
06.09.2026 FT Италия А серияси Ювентус Ювентус 1 : 1 Милан Милан

Италиянинг «Милан» клуби бош мураббийи Рубен Аморим А Серия 3-тури доирасида «Ювентус» билан қайд этилган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.

«Тўғрисини айтадиган бўлсам, биз ғалабага муносиб эмасдик, аниқроғи, «Ювентус» мағлубиятга лойиқ эмас эди. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик, аммо тўп билан муомалада муаммоларга дуч келдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қила олган дақиқаларимиз бўлди, лекин кейин тез-тез тўпни йўқотдик, ёмонроқ ўйнай бошладик. Бироқ биз биргаликда 2 ойдан буён биргалигимизни ҳам унутмаслик лозим. Қийин баҳс ортда қолди, биз яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак, бироқ бунга вақт талаб қилинади.

Бизда индивидуал сифатлар бор, бироқ энг муҳим нарсалар — бу оддий нарсалар ҳисобланади: тўпни қабул қилиш ва ошириш — футбол асослари ҳисобланади, бугун биз унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик», — дея Аморим сўзларидан иқтибос келтирди DAZN Italia.

Эслатиб ўтамиз. 3 та ўйинда 7 очко жамғарган «Милан» жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар