Эътиборли жиҳати, ушбу рақиблар қаторасига учинчи бор муроса кўчасини танлади. Турин клубининг португалиялик яримҳимоячиси Франсишку Консейсаунинг фикрича, «Милан» бу баҳсда ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади ва гол урилган эпизоддан бошқа эсда қоларли вазият бўлгани йўқ.
«90 дақиқадан келиб чиқадиган бўлсак, биз ғалабага муносиб эдик. Голни инобатга олмасак, «Милан» яна нима қилди? Ҳеч нима. Бу вазтиятдаги барча хавфни ҳисобга олсак, ютқазмаганимиз яхши бўлди, аммо энди ишни давом эттиришимиз керак, чунки олдинда ҳали узоқ йўл бор», - дея Консейсау сўзларидан иқтибос келтирди pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, А Серия 4-турида «Ювентус» «Сассуоло»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади