Live
4
Ўзбек

Гонсалу Рамуш: «Скудетто? Ёмон бўлмасди»

Футбол
4 сентябр, 09:51
    3
Форвард янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
Гонсалу Рамуш: «Скудетто? Ёмон бўлмасди»
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Милан» клубининг португалиялик ҳужумчиси Гонсалу Рамуш янги бошланган мавсум учун мақсадлари ҳақида гапирди.

У соврин ҳақида орзу қилмоқда - шу жумладан, Скудетто борасида ҳам.

«Агарда биз скудеттони қўлга киритсак, мен учун мавсум муваффақиятли ўтган бўлади. Менга юқори босим остида ҳаракат қилиш ёқади. Мен бу жамоа билан мўъжиза яратишни орзу қиламан. Бу ерга келган ҳар бир инсон тарихда қолишни истайди. “Милан” – бу тарихнинг ўзи. Биз янада кўпроқ совринларни қўлга киритмоқчимиз», - дея Рамуш сўзларидан иқтибос келтирди pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» ўтган мавсум А Серияда бешинчи ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар