Бугун
22
Ўзбек

ПФЛ «Бунёдкор» стадионининг электр таъминотидан қарздорлиги туфайли вақтинча масофадан фаолият юритишга ўтди

Футбол
7 сентябр, 05:21
    25+
Мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёнига бевосита таъсир кўрсатади.
ПФЛ «Бунёдкор» стадионининг электр таъминотидан қарздорлиги туфайли вақтинча масофадан фаолият юритишга ўтди
Фото: ПФЛ

«Бунёдкор» стадионида эл таъминоти қарздорлик туфайли 4 сентябр санасидан эътиборан тўлиқ узиб қўйилгани оқибатида, Лига офиси вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтганини маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет трансляцияларини тақдим этишда сифатнинг пасайишига олиб келмоқда. Маълумки, расмий учрашувлар давомида Лига трансляция сигналларини ўзида қабул қилиб, марказлаштирилган тартибда уларни турли платформалар орқали қайта узатиш ишларини амалга оширади. Бироқ стадиондаги электр энергияси билан юзага келган муаммо сабабли Лига серверлари тўлиқ нофаол ҳолатга келди. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувлардан сигналларни қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланмоқда.

Лига билан боғлиқ юмуши бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслардан мурожаатларни info@pfl.uz электрон почтаси орқали юборишлари сўралади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар