Британиялик журналист Пирс Морган Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг Англия Премер-лигаси 3-тури доирасида «Челси» билан ўйини ҳақида фикр билдирди. Микел Артета шогирдлари ирода кўрсатиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
«Чемпион ижросидаги ажойиб футбол. Жамоа ўзини яхши кўрсата олди. Мартин Эдегор ва Деклан Райс ўйинни назорат қилишди. Конса анча ишончли ҳаракат қилди, Ҳаверц яна гол урди. Ажойиб кун.
Агарда барча футболчилар сафда бўлса, «Челси»нинг ҳеч бир футболчиси «Арсенал»нинг асосий таркибига кира олмасди», - деб ёзди Морган ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот учун, Микел Артета жамоаси 9 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.