«Астон Вилла»га қарши АПЛнинг 2-тур баҳсида (1:0) Сака «Арсенал»га ғалаба келтирган голни урди. Эдегор эса англиялик вингернинг мавсумни яхши ҳолатда бошлаганини таъкидлади.
«Букайонинг яна гол урганини кўриш ажойиб бўлди. Биз ундан айнан шуни кутамиз ва у бу мавсумга ажойиб формада етиб келганга ўхшайди. Ўтган мавсумда жароҳатлар сабаб муаммолари бўлганди, аммо ҳозир у катта иштиёқ ва бу мавсумда янада яхшироқ ўйнаш истаги билан қайтди», — деди Эдегор клуб матбуот хизматига берган интервюсида.
Бугун, 6 сентябр куни АПЛнинг 3-турида «Арсенал» ва «Челси» ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа мавсум бошида иккитадан ғалаба қайд этган.