Испаниялик мутахассис Жеймснинг универсаллигини юқори баҳолашини, футболчи ҳимоянинг қанотида ҳам, марказда ҳам ўйнай олишини таъкидлади.
«У ерда ўйнаш учун керакли футбол ақлига эга. Чунки яримҳимояда жамоадошлар билан ўзаро алоқада бўлиш ва тўпни қабул қилишдан олдин энг яхши қарорни билиш керак. У яримҳимоячи сифатида кўп ўйин вақтига эга бўлади», — деди Алонсо Мirror нашрига.
26 ёшли Жеймс жорий мавсумда «Челси» сафида барча турнирларда учта баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қайд эта олмади.
Бугун, 6 сентябр куни «Челси» АПЛнинг 3-турида сафарда «Арсенал»га қарши баҳс олиб боради.