Live
9
Ўзбек

Эдегор: «Челси»га қарши баҳс кескин кечади»

Футбол
6 сентябр, 07:23
«Арсенал» сардори Мартин Эдегор Лондон дербиси олдидан ўз фикрларини билдирди.
Эдегор: «Челси»га қарши баҳс кескин кечади»
Foto: Getty Images
06.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Арсенал Арсенал 2 : 1 Челси Челси

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор Лондон дербиси олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Бу мавсум бошидаги муҳим баҳс. Улар ҳам, биз ҳам мавсумни яхши бошладик. Бу дерби, шунинг учун, албатта, баҳс кескин кечади. Биз ғалаба қозониб, шу руҳда давом этишни ва ривожланишни хоҳлаймиз. Бу ўз маҳоратимизни яна бир бор намойиш этиш ва юқори ўринларда қолиш учун яхши имконият», — дея Эдегорнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.

«Арсенал» Англия чемпионатининг дастлабки икки турида «Ковентри»ни 3:0, «Астон Вилла»ни эса 1:0 ҳисобида мағлуб этди. «Челси» эса «Фулҳэм» (3:2) ва «Брайтон» (4:3) устидан ғалаба қозонди.

Лондон дербиси «Арсенал»нинг уй стадионида ўтказилади ва баҳс Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар