«Арсенал» келаси йил январ ойида «Барселона» вингери Рафиня учун 80 миллион евро таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Лондонликлар 29 ёшли бразилиялик футболчини «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алваресга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Таъкидланишича, «Барселона»ни мавсум ўртасида асосий футболчиларидан бирини сотишга кўндириш осон бўлмайди.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли футболчининг Каталония гранди билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Аввалроқ «Арсенал» Алварес учун 135 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлгани маълум қилинганди.