Италиялик ҳужумчи Франческо Эспозито Миланнинг «Интер» жамоаси билан келишув муддатини узайтирди. Бу ҳақда «нерадзурри» матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли футболчининг янги шартномаси 2032 йил ёзигача амал қилади. Маълумот учун, Эспозито «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Италия А Серияси янги мавсумида форвард 3 та ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига 1 тадан гол ва голли узатма ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатида «Интер» 9 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Миланликлар навбатдаги баҳсни Чемпионлар Лигаси умумий босқич 1-тури доирасида Мадридда «Реал»га қарши ўтказади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади