Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигаси доирасида Миланнинг «Интер» жамоасини меҳмон қилади.
Ўйин сешанба куни умумий босқич доирасида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59да старт олади. Журналист Алберто Перейронинг хабар беришича, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио англиялик ҳимоячи Трент Александер-Арнолдни асосий таркибга киритиш борасида жиддий тарзда ўйламоқда. Қизиғи, футболчи яримҳимоя чизиғига Федерико Валверденинг ёнига ташланиши мумкин.
Маълумот учун, Мадрид гранди Ла Лига доирасида «Бетис»га имкониятни бой бериб қўйди (0:1) ва мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринио «Реал»га шу йилнинг июн ойида қайтди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади