«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Арсенал»нинг «шаҳарликлар»га нисбатан жамоавий ўйини яхшироқ шаклланган деб ҳисоблайди.
«Арсенал» футболчилари анчадан бери бирга ўйнаб келмоқда. Жамоа узоқ вақт давомида шакллантирилди. Бу тахминан мен «Манчестер Сити»га келган пайтимдаги жараёнга ўхшайди.
Биз ҳали ҳам қайта қурилиш босқичидамиз. Лекин трансферлар борасида ажойиб кампания ўтказганимизни айтишим керак. Клуб ва унинг ходимлари жуда яхши ишлашди.
Улар нафақат ажойиб футболчиларни, балки жамоага жуда яхши мослашиб кетган ажойиб инсонларни ҳам таркибга қўшишди», — деди Ҳоланд.
Аввалроқ Эрлингнинг клуб миқёсидаги фаолиятида 300-голини ургани маълум қилинганди.