АҚШ президенти Доналд Трамп 2026-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишнинг сезиларли иқтисодий самарасини ҳақида гапириб ўтди.
«Америка туризми учун ўзгача ёз ортда қолди. Америкаликлар деярли 300 миллиард мил масофани босиб ўтишди, миллий боғларимиз 78 миллион ташриф буюрувчини қабул қилди ва миллионлаб одамлар парвоз қилди.
Биргина футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ўзи иқтисодиётимизга 18 млрд доллардан кўпроқ даромад келтирди ва 160 минг янги ишчи ўринлари яратиш имконини берди! Саёҳат ва туризм - бу Америка компаниялари ва маҳаллий ҳамжамиятларга келадиган иш ўринлари, инвестициялар ва миллиардлаб долларлардир.
Биз бюрократик тўсиқларни олиб ташлаяпмиз, авиаташув тизимини янгилаяпмиз ва АҚШга ташриф буюриш ва мамлакатда бизнес юритишни осонлаштирмоқдамиз. Қўшма Штатлар бизнес учун очиқ ва энг яхшиси ҳали олдинда», - деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексикада футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жумладан, Америкада мусобақанинг 78 та ўйини ўтказилди.