Live
7
Ўзбек

«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» германиялик яримҳимоячи учун курашади

Футбол
6 сентябр, 05:40
Дортмунд клуби вакили Феликс Нмеча фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» германиялик яримҳимоячи учун курашади
Фото: Gettyimages

Дортмунднинг «Боруссия» клуби вакили Феликс Нмеча Англия премер-лигаси вакиллари қизиқишига сабабчи бўлмоқда, деб хабар берди инсайдер Экрем Конур.

Инсайдер маълумотларига кўра, «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Нюкасл» клублари 25 ёшли футболчини ўз сафида кўришни истайди. Германиялик футболчининг трансфер нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг «арилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Германия чемпионати ушбу мавсумида Феликс 2 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга ошириб улгурмади.

Бундеслиганинг икки туридан кейин «Боруссия» 6 очко билан иккинчи поғонани банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар