«Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Эдегор Премер-лига 3-турида энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда АПЛнинг расмий сайти хабар берди.
Норвегиялик хавбек 3-турда Эдегор «Челси»га қарши ўйинда (2:1) ғалаба голини урди. Мартин 31 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. У Александр Исакни ортда қолдирди. Швециялик форвард 30 фоиз тўплади.
Соврин учун бошқа номзодлар қуйидагилар эди:
1. Жанлуижи Доннарумма — «Манчестер Сити»
2. Коди Гакпо — «Ливерпул»
3. Тайрик Жорж — «Эвертон»
4. Тайрик Митчелл — «Кристал Пэлас»
Маълумот учун, «Манчестер Сити» 9 очко билан АПЛ жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда ҳам 9 очкога эга «Арсенал» бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади