«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер ойнасида Нуну Мендешни сотиб олиш имконияти юзасидан «ПСЖ» билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Stretford End Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» португалиялик чап қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ келишувга Париж клуби тўсқинлик қилиши мумкин.
Хабарларга кўра, Мендешнинг ўзи ҳам келгусида фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиришга қарши эмас.
Маълумот учун, Нунунинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади