Live
2
Ўзбек

«МЮ» ва «Арсенал» Эванилсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда

Футбол
8 сентябр, 11:45
Эванилсоннинг «олчалар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«МЮ» ва «Арсенал» Эванилсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Борнмут» ҳужумчиси Эванилсон фаолиятини топ жамоалардан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари бразилиялик 26 ёшли форвардга жиддий қизиқмоқда. Келишув қишда амалга оширилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, «Борнмут» ўз форвардини 60-65 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Эванилсоннинг «олчалар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бугунги янгиликлар