Мадриднинг «Реал» клуби форварди Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси янги мавсум умумий босқичи старти олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Мадридликлар бугун, 8 сентябр куни 1-тур доирасида «Интер»га қарши майдонга тушади.
«Умид қиламанки, биз 16-совринни қўлга киритамиз. Бунга тайёрмиз. Бу бизнинг мусобақа. Сўнгги икки йилда Чемпионлар Лигасида у қадар муваффақиятли иштирок эта олмадик. Дастлабки мақсадимиз - умумий босқични ТОП-8да якунлаш. Биз ҳар доим Чемпионлар лигасини катта иштиёқ билан кутамиз. Бу мавсум аввалги иккитасидан фарқ қилади ва биз турнирда ғолиб бўламиз», - деди Винисиус «Реал»нинг клуб телеканалига интервюда.
Сўнгги бор «Реал» ЕЧЛ бош совринини 2023-24-йилги мавсумда қўлга киритган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади