Бугун
58
Ўзбек

Ямал қаторасига 3-марта ғолиб бўладими — «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» бўлиш учун номзодлар маълум

Футбол
8 сентябр, 09:41
    20+
10 нафар номзод орасидан аксарият янги иқтидорлар ўрин эгаллаган.
Ямал қаторасига 3-марта ғолиб бўладими — «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» бўлиш учун номзодлар маълум
Фото: Gettyimages

2026 йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини учун 10 нафар номзод маълум бўлди.

Номзодлар рўйхатига Керим-Сэм Алайбегович («Ред-Булл» Залцбург/«Ювентус»), Айюб Буадди («Лилл»/«Манчестер Сити»), Пау Кубарси («Барселона»), Ян Диоманде («Лейпциг»/«Реал Мадрид»), Леннарт Карл («Бавария»), Эли Крупи («Борнмут»), Ламин Ямал («Барселона»), Йоҳан Манзамби («Фрайбург»/«Астон Вилла»), Иброҳим Маза («Байер») ва Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ») киритилган.

Маълумот учун, ғолиб номи 26 октябр, душанба куни бўлиб ўтадиган 2026-йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади. Ўтган йил якунига кўра, «ПСЖ» вингери Дезире Дуэ энг яхши ёш футболчи деб топилган эди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар