Мазкур соврин учун номзодлар рўйхатига «Ал Ҳилол»дан Яссин Буну, «Реал»дан Тибо Куртуа, «ПСЖ»дан Матвей Сафонов, Дортмунднинг «Боруссия»сидан Грегори Кобел, «Барселона»дан Жоан Гарсия, «Ал Аҳли»дан Эдуард Менди, «Челси»дан Эмилиано Мартинес, «Арсенал»дан Давид Райя, Кабо-Верде миллий жамоасидан Возиня ҳамда «Атлетик»дан Унаи Симон киритилди.
Номинация ғолиби 26 октябр, душанба куни бўлиб ўтадиган 2026-йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади. Ўтган йил якунига кўра, мукофот «Манчестер Сити» ва Италия миллий жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Доннаруммага насиб этганди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади