Live
3
Ўзбек

Морган: «Арсенал»дагилар Винисиусни ўз футболчиси деб ҳисоблаётганди»

Футбол
8 сентябр, 07:34
Британиялик журналист бразилиялик вингернинг Лондон жамоасига амалга ошмаган трансфери ҳақида фикр билдирди.
Морган: «Арсенал»дагилар Винисиусни ўз футболчиси деб ҳисоблаётганди»
Фото: Gettyimages

Британиялик журналист Пирс Морган бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг «Реал» клубидан Лондоннинг «Арсенал» жамоасига амалга ошмаган трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Тўпчилар» қишда янги ҳужумчи учун бозорга чиқишга тайёрлар. Клубдагилар Винисиус трансфери амалга ошишига ишонишганди. Унинг хариди шунчаки ажойиб трансфер бўларди. «Арсенал»дагилар футболчи «Реал» билан янги битим имзолагунга қадар ҳам жамоа сафига қўшилишига ишониб қолишганди», - дея журналист сўзларидан иқтибос келтирди Metro.

Маълумот учун, Винисиус «қироллик клуби» билан 2032 йил ёзгача мўлжалланган янги битим имзолади.

Бразилияликнинг трансфер нархи 140 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар