Бугун
58
Ўзбек

«Будё-Глимт» ва «Фламенго» — йилнинг энг яхши клуби бўлишга номзод, «Барселона» рўйхатга киритилмаган

Футбол
8 сентябр, 08:05
    3
2026 йил якунлари бўйича энг яхши жамоа соврини учун бешта номзод маълум бўлди.
«Будё-Глимт» ва «Фламенго» — йилнинг энг яхши клуби бўлишга номзод, «Барселона» рўйхатга киритилмаган
Фото: Gettyimages

2026 йил якунлари бўйича энг яхши жамоа соврини учун бешта номзод маълум бўлди. Талабгорлар орасида Англиянинг «Арсенал», Франциянинг «ПСЖ», Германиянинг «Бавария», Норвегиянинг «Будё-Глимт» ва Бразилиянинг «Фламенго» клублари бор. Номзодлар France Football журнали маросимида эълон қилинди.

Эътиборли жиҳати, Испания чемпиони «Барселона» мазкур мукофотга даъвогарлар қаторига киритилмади. Италиянинг 2025/2026-йилги мавсумдаги энг яхши жамоаси «Интер» ҳам номзодлар рўйхатидан тушиб қолган.

Маълумот учун, номинация ғолиби 26 октябр, душанба куни бўлиб ўтадиган 2026-йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар