«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида яна бир марказий яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Express хабар берди.
«Қизил иблислар» январ ойида Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Феликс Нмечани трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Англия клуби футболчи бўйича дортмундликлар билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган.
Нмечага «Манчестер Сити» ва «Нюкасл» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Боруссия» футболчи учун 100 миллион евро талаб қилиши айтилмоқда.
Аввалроқ Балеба «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатида таништирилганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади