Live
2
Ўзбек

«Челси» ва «МЮ» Витор Рокени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
7 сентябр, 23:25
    5
Ҳужумчи 2025 йил феврал ойида «Барса»дан «Палмейрас»га кўчиб ўтганди.
«Челси» ва «МЮ» Витор Рокени ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Палмейрас» ҳужумчиси Витор Роке Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари радаридан жой олди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

АПЛнинг ҳар икки гранди бразилиялик футболчининг ривожланишини кузатмоқда ва уни қишки трансфер ойнасида таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти, клублар шунчаки футболчи ҳақида маълумот тўпламоқда.

«Палмейрас» 21 ёшли футболчи учун 50–60 миллион евро атрофида маблағ ҳамда унинг кейинги трансферидан улуш талаб қилиши мумкин. Ҳужумчи 2025 йил феврал ойида «Барселона»дан 25,5 миллион евро эвазига Бразилия клубига кўчиб ўтган.

Transfermarkt футболчининг ҳозирги қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ Алонсо «Челси»нинг яқин келажакдаги энг муҳим футболчиси ким бўлишини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Палмейрас Палмейрас
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар