Live
10
Ўзбек

Расман: Илёс Зейтуллаев - «Каттақўрғон» бош мураббийи

Футбол
8 сентябр, 05:47
Куни кеча «Бунёдкор»ни тарк этган мураббий Про лига клубини бошқаради.
Расман: Илёс Зейтуллаев - «Каттақўрғон» бош мураббийи
Фото: «Kattaqo‘rg‘on» ФК

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

Эндиликда Зейтуллаев Самарқанд вилоятининг иккинчи жамоасини Суперлигага олиб чиқишга уриниб кўради.

Фото: «Каттақўрғон» ФК

«Каттақўрғон» раҳбарияти 44 ёшли тажрибали мутахассис билан келишувга эришди. Жамоа мухлисларига бош мураббий вазифасини эндиликда Илёс Зейтуллаев бажаришини маълум қиламиз.

Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Италияда ўтказган мутахассис жамоатчиликка «Бунёдкор» мураббийи сифатида илиқ таассурот қолдирди. Унинг кейинги бекати Самарқанд бўлади.

Илёс Бекировичнинг "Каттақўрғон"даги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.

Бугунги янгиликлар