«Лейпциг» ҳужумчиси Кристофер Нкунку ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин эди.
Август ойида Германия клуби франциялик футболчини «Милан»дан сотиб олиш имконияти билан ижарага олди. Sky Sports маълумотига кўра, ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишдан «Манчестер Юнайтед» ҳам манфаатдор бўлган. Бироқ футболчи «қизил иблислар» таклифини рад этиб, Бундеслигага қайтишга қарор қилган.
Кристофер қайтганидан сўнг «буқалар» сафида иккита ўйинда иштирок этиб, битта ассист амалга оширди. Transfermarkt 28 ёшли футболчининг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади