Live
2
Ўзбек

Бастонининг нима учун «Реал»га ўтмагани сабаблари маълум бўлди

Футбол
8 сентябр, 03:35
    5+
Моуринио ёзги трансфер ойнасида италиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олишни истаган.
Бастонининг нима учун «Реал»га ўтмагани сабаблари маълум бўлди
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ёзги трансфер ойнасида «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини таркибга қўшиб олишни истаган. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Маълум қилинишича, миланликлар футболчиси учун 70 миллион евро талаб қилган. Бастонининг ўзи эса жамоани зудлик билан тарк этишни хоҳламаган.

Бироқ амалга ошмаган трансфернинг асл сабаблари сифатида Иброҳима Конатенинг клубга келиши ҳамда Раул Асенсионинг «Реал»да қолгани кўрсатилмоқда.

Маълумот ўрнида, Испания чемпионатининг 4-туридан сўнг «қаймоқранглилар» 9 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Пешқадам «Барселона» билан фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар