«Трабзонспор» футболчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»га қарши майдонга тушганида қандай ҳисларни бошдан кечиришини айтди.
«Менда турли хил ҳислар уйғонарди. У ерда 9 йил ўтказдим, бу шаҳар ва мухлисларни яхши кўраман.
Биз доимо яхши муносабатда бўлганмиз. Шунинг учун «Ливерпул»га қарши ўйнаш жуда қийин бўларди», — дея Салоҳнинг сўзларини келтиради SPORTbible нашри.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан 2026 йилгача «Ливерпул» сафида тўп тепган. Ушбу ёзги трансфер ойнасида эса мисрлик футболчи клубни тарк этиб, «Трабзонспор»га кўчиб ўтди.
Янги мавсумда 34 ёшли вингер туркияликлар сафида 6 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 ассист амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади