«Барселона» қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтириш учун қанча маблағ сарфлаши мумкинлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Молиявий фэйр-плей қоидалари «Барселона»га январ ойида тахминан 60 миллион евро сарфлаш имконини беради. Бироқ «кўк-анорранглилар» бу маблағни янги футболчиларга сарфлашга шошилмаяпти.
Ла Лиганинг махсус қоидасига кўра, клуб ушбу маблағни иш ҳақи фондини оширишга ҳам йўналтириши мумкин. «Барселона» бир неча йилдан буён айнан маошлар фонди билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Шу билан бирга, ёзда «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик янги марказий ҳимоячи олишни истаган. Лекин буни амалга оширишнинг иложи бўлмаган. Эҳтимол, январ ойида клуб спорт директори Деку ушбу масала билан шуғулланади.
Маълумот ўрнида, «Барселона» Испания чемпионатининг 4-туридан сўнг 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ каталонияликлар Френки де Йонгни сотишга тайёр экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади